O`zLiDeP ишчи гуруҳи ёрдонлик тадбиркорга бино ажратишга ёрдам берди

15.09.2018, 18:33

O`zLiDeP ишчи гуруҳи ёрдонлик  тадбиркорга бино ажратишга ёрдам берди

Куни кеча O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши, Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашидаги O`zLiDeP депуталик гуруҳи аъзолари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона туманидаги “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури асосида кредит олиш, маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино олиш, эчкичиликни ривожлантириш бўйича тушган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. Жумладан, О.Қорабоевнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бино сўраб қилган мурожаати асосида ишчи гуруҳ томонидан “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бўш турган бинолардан бири ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан партиянинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

А.Отабоев,

O`zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+