Депутатлар бандлик масаласини муҳокама қилди

15.09.2018, 18:34

Депутатлар бандлик масаласини муҳокама қилди

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ бошлиғи Бахтиёр Назаровнинг ҳисоботи эшитилди.

Қайд этилганидек, шаҳардаги “Дўстлик” МФЙ “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, ҳудудда 1 та ҳаммом лойиҳаси бўйича таъмирлаш учун Ипотека банкидан 450 млн. сўм ажратилиб, 3та янги ишчи ўрин яратилади.

– Шунингдек, уй-рўзғор ва офес мебеллари, МДФ, АКФА эшик -ромлари ишлаб чиқариш корхоналари учун Халқбанки томонидан 200. млн. сўмлик маблағ ажратилиб, 4 та янги иш ўрни яратилади, – дейди  Б.Назаров. – Бундан ташқари минимаркет лойиҳасини амалга ошириш учун ТИФ Миллийбанк томонидан 250 млн. сўм, китоб дўкони лойиҳаси Халқбанки томонидан 150 млн. сўм, ”Каттақўрғон сут агрофирмаси” ОК томонидан сутни қайта ишлаш корхонасини модернизация қилиш учун 1800 млн. сўм ажратилган бўлиб, ушбу лойиҳалар самараси ўлароқ 9 та янги ишчи ўринлари яратилади.

“Навбахор” МФЙда  7та  лойиҳа амалга оширилиб, 20га янги иш ўринлари яратилиши  кўзда тутилган.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғининг ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, “Дўстлик” ва “Навбахор” маҳалласида  37 та ногиронлар рўйхатдан ўтказилган.  Улар ҳар ҳафта  шанба куни   мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиб келмоқда.

Йиғилиш давомида депутатга мурожаат қилган ”Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқарога ногиронлар аравачаси бериладиган бўлди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-22 20:17:33

Аҳоли бандлигини таъминлаш халқ фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бу борада партиямизнинг ташаббускорлиги ва лидерлиги халқ орасида партиямиз нуфузининг ошишига хизмат қилади. Ишларингизга омад тилайман, ҳурматли партиядошлар!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+