Депутат норасмий меҳнат билан шуғулланаётган хотин-қизлар фаолиятини тартибга солиш юзасидан сўров юборди

15.09.2018, 18:35

Депутат норасмий  меҳнат билан шуғулланаётган хотин-қизлар фаолиятини тартибга солиш юзасидан сўров юборди

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши ва туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда тумандаги 50 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари  ва мутахассислари қатнашди.

Тадбирда норасмий ёлланма бир марталик ишда банд бўлувчи хотин-қизлар масаласини ўрганиб, уларни доимий иш билан банд этиш бўйича таклифлар билдирилди. Ҳар бир маҳалла фаолларига ҳудудидаги аёллар билан алоҳида суҳбат олиб бориши ва уларни муаммосини ўрганиш лозимлиги айтиб ўтилди.

– Мазкур муаммони ечимини топиш учун ҳар биримиз ўз ҳудудимиздаги аёллар билан алоҳида шуғулланиб, уларни доимий иш билан банд қилиш чораларини кўришимиз зарур, – дейди O‘zLiDeP  Тайлоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Мирзоев. – Шу туфайли муаммони туманда ҳал бўлиши учун халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлар гуруҳи томонидан туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими раҳбариятига сўров юборамиз.

Шунингдек, тадбирда асосий муаммолар саналган ишсизлик, уй-жойининг йўқлиги, турмушидан ажралгани ва боқувчисининг йуқлиги, норасмий никоҳлар, айрим аёлларда фуқаролик паспортининг мавжуд эмаслиги масалалари хусусида ҳам сўз борди.

Тадбир якунида мазкур масала юзасидан масъул ташкилот раҳбарларининг O‘zLiDeP Тайлоқ туман кенгаши депутатлик гуруҳининг кейинги йиғилишларида эшитувини ташкил қилишга келишиб олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Рустамов Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-17 10:29:04

Жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида ҳозирги кунда аёлларни кўрамиз. Аёллар бандлигини таъминлашда партиямиз фаоллари, депутатлар жонбозлик кўрсатишаётганлиги ҳаммамизни қувонтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+