O‘zLiDeP вакиллари Юнусобод кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

15.09.2018, 18:37

O‘zLiDeP вакиллари Юнусобод кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

O‘zLiDeP ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Юнусобод кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.

Айтиш жоиз, мазкур кичик саноат зонаси 2013 йилда Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан “Пойтахт технопарк” МЧЖ шаклида ташкил этилган. 2015 йилда эса Юнусобод кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси давлат унитар корхонаси шаклида қайта ташкил этилди.

Айни чоғда 16,9 гектар майдондан иборат ҳудудда 114 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, бу ерда 1200 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Ташриф чоғида партия фаоллари дастлаб “AZN” МЧЖ фаолиятини ўрганди.

–Фаолиятимизни 2003 йилда бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари  Рената Юсупова. –Ҳозирда асосан импорт ўрнини босувчи 100 дан ортиқ турдаги музлаткичлар, савдо дўконлари учун витриналар ишлаб чиқаряпмиз. Корхонамизда 80 нафар ходим доимий иш билан банд. Жорий йил август ойида Қирғизистон Республикасининг бир гуруҳ тадбиркорлари билан 80 минг АҚШ доллори миқдорида экспорт шартномаларини имзоладик.

Кейинги манзил “Pharm Product” МЧЖ бўлди. Бу ерда ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти ва иш жараёни билан танишди.

Корхона раҳбарининг айтишича, корхонада импорт ўрнини босувчи 55 турдаги инъекцион эритма шаклидаги дори воситалари, 74 хил перопал таблетка шаклидаги дори воситалари, тез эрувчан ва қаттиқ желатини дори воситалари ҳамда 34 турдаги биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилади.

Ташриф давомида шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари “Aba biznes group” МЧЖда ҳам  бўлиб, корхона ходимлари билан мулоқот қилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1649
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Пирманова Навоий вилояти, Учқудуқ тумани "Миллий банк" БПТ2018-09-17 10:03:45

ЎзЛиДеП аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳар доимгидек фаол фаолият олиб боришмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+