O‘zLiDeP депутати доимий “прописка” бўйича сўров юборади

15.09.2018, 18:39

O‘zLiDeP депутати доимий “прописка” бўйича сўров юборади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Яшнабод туманидаги “Машинасозлар” ва “Бойқўрғон” МФЙ да истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашди.

– Хонадонимизда 5 киши яшаймиз, – дейди “Машинасозлар” МФЙ да истиқомат қилаётган Мавлуда Ғаниева. – Ҳокимият фондига тегишли уйда  оилам ва ногирон фарзандим билан бирга яшаймиз. Фақатгина турмуш ўртоғим доимий иш билан таьминланган. Шу сабаб намунали уй олишга қурбимиз етмади. Партия фаолларидан бизни яшаётган хонадонимизга доимий рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришларини сўрадим. Мурожаатим бўйича Халқ депутатлари “Яшнабод” туман Кенгаши депутати Саидолим Насритдинов мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқишини маьлум қилди.  

Ташриф давомида аҳоли томонидан камунал хизматлар сифати бўйича этирозлар ўртага ташланди. Ҳар бир мурожаат партия депутатлари томонидан назоратга олинди.

OzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1893
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани 2018-09-17 10:00:40

Партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳларнинг самарали фаолияти натижасида аҳолини қийнаётган муаммолар бартараф этилиб, ижобий ечим топмоқда. Бу эса ўз навбатида халқнинг ЎзЛиДеП га бўлган ишончини янада ортишига, сафимиз кенгайишига сабаб бўлса ажаб эмас.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+