O‘zLiDeP раҳбари Касби туман фермерлари билан мулоқот қилди

15.09.2018, 18:46

O‘zLiDeP раҳбари Касби туман фермерлари билан мулоқот қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Касби туман фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ўрганди.  

Ўрганиш аввалида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда сўз олган O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, партия етакчиси фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиб, пахта йиғим-терим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, терим жараёнига уюшмаган ёшларни жалб этиш, теримчилар билан меҳнат шартномаси тузиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитовнинг қашқадарёлик тадбиркор ва фермерлар билан мулоқоти давом этмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1999
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Маннонова Навоий вилояти, Учқудуқ тумани "Миллий банк" БПТ2018-09-17 09:55:29

Ўйлайманки партиямиз раҳбарининг ҳудудлардаги тадбиркорлар билан ўтказаётган амалий мулоқотлари натижасида тадбиркорлар муаммолари ижобий ечим топаётганлиги ва ўзоро фикр алмашинишлар кўникмаларнинг ошишига сабаб бўлаётганли аниқ.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-17 08:50:20

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитовнинг жойлардаги фермер хужаликлари рахбарлари билан учрашуви давомидаги маслахатлари, фермерларимизнинг тажриба олмашишлари, уларнинг хар хил муоммаларини амалий ечимини топишига, ва уларнинг таклифилари бу сохани янада ривожлантиришга асос булмокда.


Ю.Салимов O’zLiDeP Косон туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-09-17 08:38:07

Сиёсий Кенгаш раиси А.Хаитовнинг вилоятлардаги туманлар ташрифи фермер ва деҳқонларимиз билан учрашувлари давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида хизмат қилади.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-09-16 15:41:27

Партия етакчиси А.Хаитовнинг вилоятлардаги туманлар фермерлари билан учрашиб, дилдан мулоқот ўтказгани натижасида фермер хўжаликлари фаолиятида учраётган муаммоларни бартараф этишга, пахта йиғим-терим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, терим жараёнига уюшмаган ёшларни жалб этиш, пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитларни яратиш, мавсум давомида иш билан банд бўлмаган аҳолини мавсумий иш билан таъминланишига эришилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+