O‘zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказди

17.09.2018, 12:43

O‘zLiDeP ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказди

O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ташкил этди.

Мусобақадан кўзланган мақсад ёшларни спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини ошириш, спортнинг оммабоплигига эришиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат.

–Мусобоқада ўғил ва ёш ўсмир қизлардан ташкил топган 9 та жамоа ўзаро беллашди, – дейди O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Ганиев. – Ўйлайманки, бу каби мусобоқалар ёшларни спортга янада меҳр уйғотишга, уларни қизиқтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, инсон саломатлигининг мустаҳкам бўлишида спортнинг ўрни беқиёс.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.    

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Дониёрова Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-17 15:28:32

Спорт соғлик гаровидир. Спортга ёшларнинг қизиқиши ҳозирги кунда жуда юқори. Шундай экан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилга бу каби мусобақалар ўйлайманки ижобий самара беради, ва ёшларни спортга меҳрини янада ортишига сабааб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+