Тахиатошлик 93 нафар ёш ишга жойлашиш бўйича йўлланма олди

17.09.2018, 12:48

Тахиатошлик 93 нафар ёш  ишга жойлашиш бўйича йўлланма олди

 O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада тумандаги 27 та корхона ва ташкилотлар ўзининг 100 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.

–Ўтган йили касб-ҳунар коллежини тамомлаб, олий ўқув юртига ҳужжат топширган эдим, – дейди К.Бекжанов. –Лекин ўқишга кира олмадим. Шу боис, ҳозирга қадар ишсиз юргандим. Бугун партия ташаббуси билан ташкил этилган меҳнат ярмаркасида қатнашиб, ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашдим. Бунинг учун партия фаолларидан миннатдорман.  

 Таъкидлаш керак, ярмарка давомида 93 нафар ёшларни ишга жойлаштириш бўйича йулланма берилди.

                                                                А.УМИРБЕКОВ ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши партия фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Ч.Раджабов 2018-09-17 15:57:29

Ўтказилган бундай самарали тадбирлар албатта ёшларимизнинг бандлигини таъминлаши ва келажаги учундир.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-17 15:23:52

Ёшлар келажагимиз. Ёшларни бандлигини таъминлаш эса энг муҳим мақсадларимиздан биридир. Ёшларга оид Давлат сиёсати жадал кечаётган юртимизда ёшларнинг бандлигини таъминлашдек савабли ишга қўл урган Тахиатошлик ҳамкасбларимизнинг ишларига улкан ривожлар тилаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+