#LIVE Ҳудудий гуруҳ аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30-50 баробаригача мукофот пуллари берилади

17.09.2018, 17:01

#LIVE Ҳудудий гуруҳ аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30-50 баробаригача мукофот пуллари берилади

Қарорда комиссия ва ҳудудий гуруҳларни рағбатлантириб бориш механизми ҳам аниқ белгилаб қўйилгани тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ҳудудий гуруҳлар самарадорлиги ҳар чоракда белгилаб борилади. Ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар сони, ўзлаштирилган инвестициялар миқдорига қараб ҳудудий гуруҳ аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30-50 бараваригача бир марталик мукофот пуллари тўланади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш бўйича давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлари олдида ҳам улкан вазифалар қўйилган. Мазкур вазифалар бевосита тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга бел боғлаган O‘zLiDeP зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Давра суҳбатида қарордан келиб чиқадиган партиянинг устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, тадбиркорлар олдидаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни партиявий воситалар ёрдамида бартараф этиш, комиссия ва ҳудудий гуруҳларлар ишига кўмаклашиш, фаол тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+