“Дана текстил Пром”даги аъзоларимиз сафи кўпайди

17.09.2018, 17:11

“Дана текстил Пром”даги аъзоларимиз сафи кўпайди

O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши “Дана текстил Пром”да хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга бағишланган тадбир ўтказди. Унда аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, партиянинг ғоявий мақсадларини тарғиб этиш, асосий таянч бўғинларимиз фаолиятини янада жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.  

– Корхонамиз жорий йилнинг январ ойида иш бошлаган бўлса, бугунги кунда 10 нафар қизларимиз доимий иш билан банд, – дейди “Дана текстил Пром” раҳбари Г.Ахмедова. – Корхонамизда асосан, аёллар учун кўйлаклар, болалар учун футболка ва майкалар, махсус кийим-кечаклар, қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари туширилган бежирим  қуроқлар ва турли хил кийимлар буюртмалар асосида тайёрланади. Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олиб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишни ният қилганмиз.

Тадбир якунида корхонада меҳнат қилаётган 10 нафар хотин-қиз O‘zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

Насиба Тўремуратова

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1244
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+