Хўжайлида яна бир БПТ очилди

17.09.2018, 17:16

Хўжайлида яна бир БПТ очилди

O‘zLiDeP мақсад-вазифаларини жойларда тарғиб этишга бағишланган учрашувлар давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири партия Хўжайли туман Кенгаши томонидан ташкил этилди. Тадбирда партия устави ва Сайловолди дастуридаги вазифалар мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, қуйи бўғинлар ишини янада жонлантириш, партия сафини янги аъзолар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

– Туманимизда 1 минг 383 нафар сафдошимиз 57 та бошланғич ташкилотга бирлашган, – дейди O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Фазилов. – Аксарият аъзоларимиз тадбиркор ва фермерлардан иборат. Қуйи бўғин етакчиларининг сиёсий билимларини ошириш мақсадида доимий равишда ўқув-семинарлар ташкил этиб келяпмиз.

Тадбир давомида Хўжайли туман сув тармоқлари корхонаси қошида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+