Жорий йилда Шўрчида 355 та янги иш ўрни яратилди

17.09.2018, 17:19

Жорий йилда Шўрчида 355 та янги иш ўрни яратилди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда депутатлар туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Т.Қултураевнинг  ҳисоботини эшитди.

– Жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар эвазига 107 та лойиха амалга оширилди, – дейди Т.Қултураев. –Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 27 млрд 34 млн. сўм миқдорида маблағ сарфланди ва лойиҳа доирасида 355 та янги иш ўрни яратилди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман Инвестиция бўлими бошлиғи Ш.Комиловнинг ҳисоботи тингланди.

–Жорий йилда ҳудудни комплекс ривожлантириш дастурига кўра инвестицияни ривожлантириш ва қўшимча даромадларни шакллантириш мақсадида 171 та лойиҳа ишлаб чиқилди, – дейди Ш.Комилов. – Мазкур лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 102 млрд. 049 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.  

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўктам ҚОРАБОЕВ,

O‘zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+