Депутатлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида Каттақўрғонда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди

17.09.2018, 17:21

Депутатлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида Каттақўрғонда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда АТБ Агробанк Пайшанба филиали бош мутахасиси Ш.Рўзиевнинг ахбороти эшитилди.

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Каттаминг” ва “Қоракўлча” маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, аҳолига имтиёзли кредит турлари ҳақида маълумот бердик, – дейди Ш.Рўзиев. – Олиб борган сай-ҳаракатларимиз натижасида 150 га яқин фуқарога 2 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди ва уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди.

Йиғилишда шунингдек, туман бандликка кўмаклашиш маркази бўлим бошлиғи З.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

–Жорий йилда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг бажарилиши бўйича тасдиқланган дастурга 124 лойиҳа ва 932 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 74  лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 562 та иш ўринлари яратилди, – дейди  З.Абдуллаев. – Шунингдек, маҳалларда жамоатчилик асосида 1000 га яқин фуқаролар ишга банд қилиниб, уларнинг ҳар бирига 600-700 минг сўм миқдорида ойлик маош белгиланди.

Йиғилишда кўрилган масаллар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Бекчанов2018-09-17 17:32:51

“Обод қишлоқ” дастури доирасида бутун республикамиз қатори бизнинг туманимизда ҳам кўпгина яхши ишлар амалга оширилмоқда. Хива туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ўзига бириктирилган маҳаллаларда бўлиб, аҳолини муаммолари ва қизиқишларини ўрганиб, улар юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилдилар. Ушбу маҳаллаларда бир қанча муаммолар ўз ечимини топишига ёрдам бердилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+