Пахтачида депутат ва ёшлар учрашди
17.09.2018, 17:23
O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши томонидан ёшларни партия дастурий мақсад ва вазифалари, парламент ҳамда депутатлик мақоми тўғрисида билим ва малакасини ошириш, уларни депутатлик фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Учрашувни Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Асроров кириш сўзи билан очиб, парламент ва депутатлик мақоми тўғрисида, Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши фаолияти билан ёшларни таништирди.
Тадбирда депутатликка қизиққан ёшларни маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайлов округига чиқиш орқали фаолияти билан яқиндан таништириш, тажриба ва малака ошириш, маълум кўникмага эга бўлиши учун имконият яратиш, жойлардаги муаммоларнинг ҳал этилишида депутатлик ваколатларидан фойдаланиш, депутатлик сўровларини тайёрлашда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда халқ ноиби А.Асроров “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари ва тадбир иштирокчиларини депутатлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари билан таништирди. Шунингдек, ўзи сайланган округни туман Кенгашидаги вакили ва ҳудуд аҳолисини манфаатлари ва ҳуқуқларини учун курашадиган инсон бўлмоғи керак эканлигини тушунтирди.
“Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоларига депутатлик фаолиятига доир ишларни бажаришда ёшларни жалб қилиб депутатлик фаолиятида бажариши лозим бўлган масалалар борасида ўз фикирлари ва таклифларини беришни сўради.
Б.ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг