Олмалиқда ҳам ечимини кутаётган муаммолар бор (ВИДЕО)

17.09.2018, 18:01

Олмалиқда ҳам ечимини кутаётган муаммолар бор (ВИДЕО)

Бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида 140 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда янги конларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ўсиб бориши шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тақозо этмоқда. Олиб борилаётган саъйи-ҳаракатлар натижасида шаҳар кун сайин чирой очиб, кенгайиб бормоқда. Бироқ, шундай бўлсада, аҳолини ўйлантираётган, ечимини кутаётган масалалар кўплаб топилади.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашида ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Шодиев Абдувохид сайланган окрукка қарашли 70 ўринга мўлжалланган 2 сонли мактабгача таълим муассаси 1956 йили бунёд этилган. Боғча ўтган 62 йил давомида бир неча бор таъмирланган бўлсада, ҳозирда аянчли аҳволга келиб қолган. Шу боис боғча раҳбарияти депутатга уни қайтадан қуришда ёрдам сўраб мурожаат қилган экан.

Боғча билан танишар эканмиз, бино эскирганидан унинг эшик ромлари  номига илиниб турганлигини, болалар ётоқхонаси деворлари дарз кетиб, нурай бошлаганлигини кўриб, ҳавотирга тушдик. Тўкилиб бораётган боғча таъмирлаш ишларига дош берадими?

Воқеалар ривожини қуйидаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    923
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-18 10:14:09

Давлатимиз тамонидан мактабгача таълим муоссасаларини тубдан янгилаш уларни хар тамонлама замон талабига мос холатга келтириш буйича карор ва фармонлар каъбул килинди. Шунга карамасдан шу кунгача талабга жавоб бермайдиган маколадаги каби жойлар борлиги кимни булсада ашинтиради. Болалар нурли келажагимиз экан уларга барча кулйаликларни яратишимиз зарур


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-18 07:48:58

Бу каби боғчалар нафақат Олмалиқ шахрида балки республикамизнинг барча ҳудудларида учраши эхтимолдан холи эмас.Уйлайманки ушбу боғчада бирор нохуш ҳолат содир бўлмасидан кўтарилган масала тез фурсатларда ҳал этилиб, ўзнинг ижобий ечимини топади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+