O‘zLiDeP депутатлари “Наманганимпекс”га кредит олишда ёрдам беради

18.09.2018, 18:04

O‘zLiDeP депутатлари “Наманганимпекс”га кредит олишда ёрдам беради

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги “Наманганимпекс” масъулияти чекланган жамиятида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – иқтисодий тараққиёт омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси, унда тадбиркорлик ривожига қаратилган эътибор хусусида сўз юритилди.

– Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик равнақига эътибори туфайли туманнинг чегараолди қишлоғида тикувчилик корхонаси барпо этишга муваффақ бўлдик, – дейди корхона иш юритувчиси Отабек Рустамов. –  Ҳозирги кунда корхонамизда 52 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, хусусий болалар боғчаси, қандолат ишлаб чиқариш цехларини ҳам ишга тушириш ниятимиз бор.

Таъкидлаш ўринлики, корхонада буюртма асосида Россияга қишки курткалар тикиб жўнатилмоқда. Йил якунига қадар 10 минг дона куртка истеъмолчиларга етказиб берилади. Бундан ташқари, корхонада ёшлар ва аёллар кийимлари, тўй либослари тикиш ҳам йўлга қўйилган. Бу корхона раҳбари ва ишчиларининг фаолиятни кенгайтиришга интилишларини ифодалайди.  

Тадбир давомида корхона раҳбари Нодира Мадалиева фаолиятини янада кенгайтириш учун Халқ банкининг туман филиалига кредит сўраб мурожаат қилгани, аммо масала ҳозирча ечим топмагани ҳақида гапирди. Тадбиркор агар кредит масаласи ижобий ечим топса, корхонада яна қўшимча 30 та иш ўрни яратилишини маълум қилди. Мазкур мурожаат Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+