O‘zLiDeP сайёр қабулида Мажит Холмуродовнинг уй-жойи кадастр қилинди

18.09.2018, 18:08

O‘zLiDeP сайёр қабулида Мажит Холмуродовнинг  уй-жойи кадастр қилинди

O‘zLiDeP Музработ туман Кенгаши Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди. Қабулда аҳолини қийнаётган тоза ичимлик суви,  маиший газ баллонлари билан таминлаш, электр энергияси, кадастр хизмати, кредит олиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

– Туман ҳокимлиги томонидан берилган 15 сотих ерда уй-жой қуриб оилам билан яшаб келаяпман, – дейди Мажид Холмуродов. – Ушбу уй-жойимни кадастр қилиш мақсадида туман Ер тузиш ва кадастр бўлимига мурожаат қилгандим. Орадан олти ой ўтса ҳамки, муаммойим ечим топмади. Бугунги сайёр қабулда муаммойим ижобий ҳал этилганидан хурсандман. 

Учрашув давомида кўплаб мурожаатлар партиявий воситалар орқали ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини юборишга келишиб олинди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1118
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+