Бухорода “Ёш фермер”лар тақдирланди

27.11.2017, 18:55

Бухорода “Ёш фермер”лар тақдирланди

Яқинда Бухорода “Ёш фермер” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 11 нафар ёш фермер ўз билим-салоҳиятини синовдан ўтказди.

Танловда иштирокчиларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ердан мўл ҳосил олиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалигига илғор инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида қўлга киритган ютуқларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Жами 31,2 майдоннинг 16,6 гектарида пахта, 10 гектарида ғалла етиштиряпмиз, – дейди Шофиркон туманидаги “Олимжон оқ олтини” фермер хўжалиги раҳбари, танлов ғолиби Олим Салимов. – Жорий йил қабул масканларига 35 тонна пахта, 28 тонна ғалла етказиб бердик. Кўп тармоқли хўжалигимизда чорвачиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эьтибор қаратяпмиз. 86 бош қорамол, 35 бош соғин сигир парваришлаяпмиз. Ўтган йили 25 бош наслли бузоқ олган бўлсак, бу йил бу кўрсаткични 30 бошга етказдик.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Когон туманидаги “Оққош Бўрон Замини” ва Ғиждувон туманидаги “Адолат Замини Ёғдуси” фермер хўжаликлари иккинчи ва учинчи ўринларга лойиқ кўрилди.

Ғолиб ва совриндорларга O’zLiDePнинг диплом ва эсдалик совғалар топширилди, танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланма тақдим этилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+