O‘zLiDeP депутати моддий имконияти чекланган оила фарзандларини МТМга жойлаштирди

18.09.2018, 18:13

O‘zLiDeP депутати моддий имконияти чекланган  оила фарзандларини МТМга жойлаштирди

O‘zLiDeP Қўштепа туман Кенгаши ходимлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Азамжон Сиддиқов “Обод қишлоқ” ва “Депутатнинг бир куни” дастурлари доирасида “Ўқчи” маҳалла фуқоролар йиғини аҳолиси билан мулоқот уюштирди. Ташриф чоғида “Ўқчи” махалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Абдухолиқов фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштира олмаётганини айтди.

Депутат А.Сиддиқов туманидаги 32-мактабгача таълим муассасасида бўлиб, А.Абдухолиқов хонадони шароити, ижтимоий ҳолати ҳақида тушунтириш ишларини амалга оширди. МТМ мудираси хонадон шароити билан яқиндан танишгач, кам таъминланган оила фарзандлари боғчага қабул қилинди.

– Депутатимиздан жуда миннатдормиз, – дейди А. Абдухолиқов. – Энди бизнинг фарзандларимиз ҳам тенгдошлари қатори боғчада тарбияланади. Шу муаммомизни ҳал қилиб берган барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдирамиз.   

Шу куни болажонларга тегишли барча ҳужжатлар тайёрланиб, мактабгача таълим муассасасига топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот бўлими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+