Оила мустаҳкам — жамият барқарор

18.09.2018, 18:23

Оила  мустаҳкам — жамият барқарор

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Оила” маркази туман бўлими билан ҳамкорликда “Оила – миллат ифтихори, эл-юрт таянчи, келажак пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар яхши самара бераётгани таъкидланди.

– Оила бизнинг халқимизда муқаддас қадрият саналади.Уни асраб-авайлаш, комил инсонларни вояга етказиш энг аввало, эр-хотинга боғлиқ, – дейди М.Усанова. – Шу боис, бугун юртимизда оилани мустаҳкамлаш борасида тегишли ҳуқуқий меъёрлар яратилиб, оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш ҳамда соғлом фарзандни вояга етказиш масаласига давлат сиёсати даражасида кенг эътибор қаратиб келинмоқда. Бу каби тадбирлар ҳам оила риштасини боғлаётган ёшларнинг эртанги тақдири янада мустаҳкам бўлиши ва ажралишлар сонининг камайишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.  

С.РАСУЛОВ,

O‘zLiDeP Нуробод туман

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-22 20:54:06

Оила-жамиятнинг бошланғич ячейкаси, жамиятнинг бирламчи бош бўғини, жамият ичида кичик жамият. Агар оила тинч бўлса, оила фаровон бўлса, оила мустаҳкам бўлса, оилада соғлом муҳим ҳукмронлик қилса жамият, давлат тинч, фаровон, мустаҳкам, соҳлом бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+