Хоразмлик маслакдошларимиз сони 27 нафарга кўпайди

18.09.2018, 18:28

Хоразмлик маслакдошларимиз сони  27 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор ҳиссаси” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

–Давлатимиз раҳбари ўтган йили соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлган видеоселектор йиғилишида айнан тез тиббий ёрдам фаолиятини ривожлантириш борасида аниқ кўрсатмалар берган эди, – дейди вилоят тез тиббий ёрдам бўлими мудири Шухрат Қурбанниязов. – Хусусан, тез тиббий ёрдам бўлимларини автомобиллар билан таъминлашда жойлардаги аҳоли сонига эмас, балки чақирувлар сонига қараш лозимлигини таъкидлаган эди.  Шу боис, жорий йилда Хива шаҳридаги 4 та автомобил Урганч шаҳар бўлимимизга ўтказилди.  

Учрашувда дори-дармон, тиббиёт кийимлари етишмаслиги, маҳаллий бюджетдан ажратилиши белгиланган маблағларнинг ўз вақтида етказилмаётгани бўйича мавжуд муаммолар ўртага ташланди. Мазкур масала юзасидан Халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Сафарбаев вилоят Молия бошқармасининг хисоботини эшитиш ва бу борада амалга оширилиши белгиланган ишларни назоратга олишини маълум қилди.

Мулоқот якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 27 нафар тиббиёт ходими партия сафига қабул қилинди.

Султонбой  ОЧИЛОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1069
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+