O‘zLiDeP хазорасплик Асадбек Комиловга тикувчилик цехи очишда кўмаклашди
18.09.2018, 18:30
Бундан салкам бир ой аввал партия ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларга тушиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганган эди.
Мазкур учрашувларда амалга оширилган давлат дастурлари тарғиботи ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Асадбек Комилов жорий йилда Хазорасп тумани Тупроққальа Маиший хизмат касб-хунар коллежини тугатиб, ўз бизнесини бошлаш истагида ишчи гуруҳ аъзоларидан имтиёзли кредит олишда кўмак сўраган эди.
Халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Г.Матмуратова кўмаги билан А.Комиловга яқинда 21 млн. 600 минг сўмлик имтиёзли кредит ажратилди ва 7 та тикув машинаси олишига кўмаклашилди. Ҳозирда ёш тадбирор маҳалласида ишсиз ўтирган 7 нафар қизни иш билан таъминлади.
Таъкидлаш керак, шунингдек, ишчи гуруҳ кўмаги билан тумандаги яна 9 нафар ёш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитларга эга бўлди.
Мардонбек АБДИРИМОВ,
O‘zLiDeP Хазорасп туман Кенгаши
аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг