Хоразмнинг бош молиячиси O‘zLiDeP депутатлари олдида ҳисобот берди

27.11.2017, 19:36

Хоразмнинг бош молиячиси O‘zLiDeP депутатлари олдида ҳисобот берди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDeP дастурий вазифалардан келиб чиқиб Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиши ва ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эдилар.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йил 9 ойи давомидаги ижроси юзасидан Хоразм вилояти молия бошқармаси бошлиғи М.Давлатовнинг ҳисоботи  эшитилди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, вилоят маҳаллий бюджет даромадлари  2017 йилнинг 9 ойида 603,2 млрд.сўмни ташкил этди. Маҳаллий бюджетнинг асосий харажатлари эса вилоятдаги соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ишларига ажратилди. Вилоятда ҳудудий субвенция дастури бўйича обьектлар сони 2155 тани ташкил қилади. Ўтган 9 ой давомида 1945 та лойиҳа, жумладан, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳисобига 198 та, давлат мулкини хусусийлаштириш ҳисобига эса 12 та лойиҳа ишга туширилди. Янги ишга туширилган лойиҳалар доирасида мингдан зиёд иш ўринлари яратилди.

Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+