Андижонда ёшларнинг тадбиркорлик йўналишида сиёсий билимлари оширилди
19.09.2018, 18:20
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшларда тадбиркорлик йўналишида сиёсий онгини оширишда партиянинг роли” мавзуида ўқув семинар ташкил этди.
Унда партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, БПТ раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда талаба- ёшлар қатнашди.
– Бу каби семинарлар ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишда яхши самара беради, – дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши аппарат раҳбари Дилшодбек Абдуллаев. –Чунки семинар давомида иштирокчиларга нафақат бу борадаги кўникмаларни шакллантириш, сафдошлар сонини ошириш, тадбиркорликда қулай муҳит яратишда эътиборли мезонларни ҳисобга олиш борасида билимлар берилди. Мамлакатда янги қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Семинарда А.Жамолдинов ўз томорқасида 60 тага яқин парранда парвариши билан бандлиги, ҳозирда муқим иш жойидан кексалик нафақасига чиққанини айтиб, қайси меъёрий ҳужжат асосида бож тўловлари белгиланганлиги билан қизиқди. Президентимизнинг жорий йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмунидан келиб чиқиб берилган жавоб томорқа эгасини қаноатлантирди.
Ўқув семинари бу каби савол жавоблар, қизғин мунозараларга бой ўтди.
Шуҳратбек БОЗОРОВ,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши ҳузуридаги
сиёсий таълим
маркази раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Билдирилган фикрлар
Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-20 09:10:35
Президентимизнинг жорий йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмуни ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишда яхши самара беради
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши2018-09-20 08:29:15
Партиямиз тамонидан семинар укувлар утказилиши тугри, тадбиркорликни бошлаган ешларимиз учун керакли маслахатлар йул йуриклар, ва уларнин эркин харакат килиши учун барча кулйаликлар тугрисида маълумотлар бериалди. Укув семинарлар давомида уларниг хукукий ва сиёсий саводхонлиги мустахкамланади ва уйлантириб юрган суровларига тегишли мутахассисилар тамонидан жавоблар олади.
Анвар Пардаев2018-09-19 21:57:10
Авваламбор, тадбиркорлик йуналишида сиёсий билим оширилди деб, хато ёзилган. Шу гапларизни рус ёки инглиз тилига таржима килиб куринг.