O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга кўмакдош

20.09.2018, 09:28

O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи  бўлганларга кўмакдош

Бундан 20 кун аввал O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Конимех туманидаги “Шўртепа” МФЙ аҳолиси билан учрашган эди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида ҳудуддаги “Шодибек” қишлоғида яшовчи Бахриддин Эрбоев турмуш ўртоғи ўз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эканини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўраган эди.

Мулоқотдан сўнг ушбу масала юзасидан халқ ноиби Р.Бектаева томонидан АТБ Агробанк Конимех туман филиалига сўров юборилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай муаммо ҳал бўлди, унинг оиласига тикувчилик билан шуғулланиши учун тикув машинаси ажратилиб берилди.

Айни шу учрашувда қорамол сотиб олиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган Илёс Михлиевнинг мурожаати ҳам ишчи гуруҳ ташаббуси билан ижобий ечим топди. Фуқарога имтиёзли равишда кредит ажратилиб берилди. Ҳозир И.Михлиев тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қўчқоров Бехзод Исомиддинович Навоий вилоят кенгаши2018-09-20 09:39:59

Фуқароларимиздан келиб тушган муаммоларини ижобий томондан ечимини топиб бораётганлигидан нафақат аҳоли қувончи чексиз балки депутатларимизнинг келгусидаги фаолиятига шижоат бағишлаши айни бор гап..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+