O‘zLiDeP фаоли «Ташаббус-2018» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби бўлди
20.09.2018, 10:02
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Толибхон Абдужалилов 20 йилдан буён ёнғоқни қайта ишлаш ва олди-сотдиси билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўриб, шунингдек, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини чет давлатларга экспортини йўлга қўйиш тўғрисидаги қатор қарор ва фармонларидан руҳланиб, 2017 йил апрел ойида “Пичоқчи” DRY Fruits” фермер хўжалигини ташкил этди. У ҳозирги кунда ёнғоқ, мош, ловия, нўхат каби дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаб хорижга экспорт қилмоқда. Т.Абдужалилов Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Афғонистондаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Толибхон Абдужалилов «Ташаббус-2018» кўрик танловининг туман босқичида иштирок этди. 50 дан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашган мазкур нуфузли тадбирда O‘zLiDeP фаоли Толибхон ака биринчи ўринни эгаллаб танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тадбирда ғолибларга шунингдек, турли номинация бўйича совриндорларга ташкилотчилар ва O‘zLiDeP туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Бахтигул Қаршиева,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
28.03.2024, 17:17
-
Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
28.03.2024, 17:15
-
Ёшлар ўртасида депутат кубоги учун баҳс олиб борилди
28.03.2024, 17:09
-
Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди
28.03.2024, 16:57
-
Самарқандлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда
28.03.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг