Дин ва дунёвий илмнинг етуклиги – инсон маънавиятининг камолотидир

20.09.2018, 10:09

Дин ва дунёвий илмнинг етуклиги – инсон маънавиятининг камолотидир

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди.  

Қайд этилганидек, бугунги глобаллашув жараёнида тинчликни асраш, барқарор ривожланишни таъминлаш инсоният олдидаги масъулиятли вазифалардан биридир. Зеро, тинчлик-осойишталик йўқ жойда фаровон турмуш, тараққиёт ҳақида ўйлаб ҳам бўлмайди.

–Ёшларни ўз ҳаётий позицияга эга бўлишларини таъминлаш, уларда соғлом ғоя, соғлом мафкуравий иммунитетни шакллантириш, турли ёт ғоялар қуршовига тушиб қолмасликлари учун жаҳолатга қарши маърифат билан тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиз, – дейди O‘zLiDeP фаоли, мактаб директори Сайёра Юсупова. – Бугун айнан партия ходимлари, депутатлар билан ҳамкорликда ҳар бир ёшни билимли, эътиборли ва масъулиятли бўлиши, эртанги кунига ишонч билан ҳаракат қилиши, ёшларга яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишлари лозимлиги ҳақида суҳбатлашдик.

Тадбирда халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига таҳдид солишга ҳаракат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун ёшлар билан ўтказилаётган бу каби учрашувлар албатта ўз самарасини бериши таъкидланди.  

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1085
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-21 11:54:31

Жамиятимизда келажагимиз булмиш ёшларни ўз ҳаётий позицияга эга бўлишларини таъминлаш, уларда соғлом ғоя, соғлом мафкуравий иммунитетни шакллантириш, турли ёт ғоялар қуршовига тушиб қолмасликлари учун жаҳолатга қарши маърифат билан тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги бу хакикат. Хар бир болага етти махалла ота она булиши лозим. Хамма жавобгарчилини хис килсак албатта комил, билимдон ва албатта ватанни севадиган инсонларни тарбиялаб вояга етказган буламиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+