Муаммолар қуйи бўғинлар билан ҳамкорликда ҳал этилади

20.09.2018, 10:13

Муаммолар қуйи бўғинлар билан ҳамкорликда ҳал этилади

Навбаҳор туман иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида партия фаолиятини такомиллаштириш мақсадида “Бошланғич партия ташкилотлари томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда партиявий воситалар орқали уларни ҳал этиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида қуйи бўғинлар орқали аҳолини ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш йўллари тўғрисида гапириб ўтилди. Шунингдек, аҳоли олдидаги мавжуд муаммоларни ечиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш, O’zLiDeP сайловолди Дастурининг устувор вазифаларини амалга ошириш тўғрисида сўз борди.  

Давра суҳбатида “Ягона дарча”, “Ўзбекистон”, “Истиқлол”, “Маданият ва спорт” қошида тузилган қуйи бўғин етакчилари БПТлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот беришди.

Тадбир иштирокчиларининг фикрлари ўрганилиб, муаммо ва таклифлар  ўртага ташланди. Уларни ўйлантираётган муаммоли масалаларга мутасадди ташкилот ходимлари ва БПТ раислари, тадбир ташкилотчилари томонидан тегишли жавоблар ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида O‘zLiDeP Навбаҳор туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва тумандаги БПТ раислари биргаликда аҳолини ўйлантираётган долзарб муаммоларга ечим топишга келишиб олишди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-20 14:16:15

Партиянинг таянч бўғинлари бу бошланғич партия ташкилотлари ҳисобланади. Қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, аҳолининг муаммоларига депутатлар билан ҳамкорликда партиявий воситалар орқали ижобий ечим топиш сафимизнинг янада кенгайишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+