Йил охиригача Узунда 150 инвестицион лойиҳа амалга оширилади

20.09.2018, 10:19

Йил охиригача Узунда 150 инвестицион лойиҳа амалга оширилади

Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши ва  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги   йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижроси юзасидан туман Инвестиция бўлими бошлиғи  Ш.Мақсудовнинг ҳисоботи тингланди.

– Жорий йилда  туманда  жами 92.5 млрд сўмлик 150 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиш режалаштирилган бўлиб,  лойиҳа  доирасида   жами 1300  нафарга  яқин  янги  иш  ўрни  яратилади, – Ш.Мақсудов. – Ҳозирги кунга қадар  37.3 млрд сўмлик, 110 та лойиҳа  амалга оширилди, 873 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришдик.

Бундан ташқари, туманда ташкил этилган кичик саноат зонасида йил якунига қадар 1.9 млн. долларлик  лойиҳани  амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур қувватларнинг ишга туширилиши натижасида қўшимча  71 та янги иш ўрни  яратилади. Айни вақтда мазкур  саноат зонасида ҳар хил  бўёқлар, пластмасса идишлар, мих чиқиндиларни қайта ишлаш, мева-сабзавотларни қадоқлаш ва мебель цехлари ишлаб турибди.

Туманга хорижий инвестицияларни кенг  жалб қилиш  мақсадида ҳар бир сектор  раҳбари камида 2 млн. доллардан  кам бўлмаган тўғридан-тўғри  хорижий инвестицияни жалб қилиш учун  Корея Республикаси, Хиндистон, Эрон Ислом Республикаси ҳамда қўшни Афғонистонлик тадбиркорлар  билан  ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйишган. Жумладан, тумандаги “Материк голд инвест” МЧЖ томонидан коврак плантацияларини ташкил этиш ва коврак ширасини қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 6.5 млн. доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган бўлса, чорвачилик ва мева-сабзавотчилик  йўналишларини  ривожлантириш мақсадида 6 та янги лойиҳани ишга тушириш устида ишлар олиб борилмоқда. 

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Муҳаммади МАМАДАЛИЕВ,  

O‘zLiDeP Сурхондарё

вилоят Кенгаши депутатлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

рузибек Каюмов2018-10-15 14:07:50

Зур буларди шундай ишла р булса


Хамракулова Луиза Жиззах вилояти2018-09-20 17:08:48

Бу каби инвестицион лойихалар самарали бандликни яратиб, тадбиркорлик фаолияти ва инноватсиялар учун шароитларни яхшилайди ва барқарор иқтисодиёт ўсишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+