Жиззахлик депутатларимиз ЭИЗ директори ҳисоботидан қониқди

20.09.2018, 17:03

Жиззахлик депутатларимиз ЭИЗ директори ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар Жиззах Эркин Иқтисодий Зонаси директори Мўмин Зоировнинг ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ЭИЗ учун Жиззах шаҳридан 363,7 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида қиймати 105,7 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилган. Шундан корхонанинг ўз маблағлари 36,1 млн. доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 54,4 млн. доллар, банк кредитлари 15,2 млн. долларни ташкил этади.  

–Шунингдек, 2019-2020 йилларда амалга оширилиши кутилаётган умумий қиймати 251,2 млн. доллар бўлган 11та лойиҳа бўйича потенциал инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда, – дейди ЭИЗ директори Мўмин Зоиров. – Ушбу лойиҳалар доирасида 820 та янги иш ўринлари яратилади.

Йиғилишда ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+