O‘zLiDeP шофирконлик тадбиркорга кредит олишда кўмаклашди

20.09.2018, 17:07

O‘zLiDeP шофирконлик тадбиркорга  кредит олишда кўмаклашди

O‘zLiDeP фаоли, Хосият Абдуллаева ҳаётида яна бир қувончли воқеа юз берди. У туман марказида тикиш-бичиш цехини ташкил этиб, иш бошлади.

Хосият Абдуллаева O‘zLiDeP кўмагида Микрокредитбанк туман бўлимидан 18 млн 850 минг сўм имтиёзли кредит олиб фаолиятини йўлга қўйди. Натижада корхонада қўшимча 5 иш ўринлари яратилди.

– Келажакда корхонамни янада кенгайтириб, эркаклар кастюм шими, хотин-қизлар, келинлар учун миллий кийимлар тикишни режалаштиряпман, – дейди Х.Абдуллаева. – Яна 20 та иш ўрни яратиш ниятим бор. Кейинги йилдан бошлаб корхонамизнинг Вобкент ва Ғиждувон туманларида ҳам  филиалларини ташкил этамиз.

Таъкидлаш керак, ўтган 9 ой давомида партия туман Кенгаши ва Микрокредитбанк туман филиали билан ҳамкорликда 3 та тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди.  

Я.Олимов,

O‘zLiDeP Шофиркон туман

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+