O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” уйда ётган бемор хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этди

20.09.2018, 17:12

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” уйда ётган бемор хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этди

O‘zLiDeP Андижон вилоят ва Избоскан туман Кенгаш томонидан тумандаги “Тараққиёт” МФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида аҳолини соғломлаштириш, имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олиш, уларга зарурий моддий, тиббий кўмаклар кўрсатиш каби хайрли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ўтказилди.

Ниҳоятхон Абдухалимова “Мустақиллик” кўчаси 168 хонадонда истиқомат қилади. 1-гуруҳ ногирони бўлган бу аёл 24 йилдан буён тўшакка михланган, бетоб.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиниканинг тор соҳа мутахасислари беморни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказди ва барча муолажалар хонадоннинг ўзида амалга оширилди.

Шу ҳудуддаги “Бирлашган” кўчаси 28 уйда яшовчи Дилорамхон Ёқубова ҳам тиббий муолажага муҳтож. Бошидан 2 марта жаррохлик операциясини ўтказган хонадон соҳибаси ҳозирда қандли диабет касаллиги ҳам безовта қилаётганини айтди. Шу ернинг ўзида унга ногиронлик нафақасига чиқариш учун йўлланма берилди. Муолажа учун доимий махсус патронаж ҳамшираси ажратилди.

–Бугунги соғломлаштириш тадбиримизда маҳалладаги 10 га яқин ногиронлиги бор фуқаролар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олинди, – дейди партия Избоскан туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдулазиз Хасанов. – Чнки кўнгли ярим инсонлар ҳамиша эътиборда эканликларини ҳис қилишлари керак. Бунда албатта бизнинг ҳам ўз ўрнимиз, кўмагимиз бўлиши зарур.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши Аёллар билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1929
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+