O‘zLiDeP мулкободлик 6 нафар фуқарога имтиёзли кредит олиб берди
20.09.2018, 17:19
Мингбулоқ тумани Мулкобод МФЙда яшовчи Муҳаммаджон Ҳусанов томорқасидаги ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, деҳқончилик орқали топган даромадига рўзғор тебратиб келмоқда.
O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳнинг мазкур МФЙ аҳолиси билан мулоқоти чоғида М.Ҳусаинов ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этмоқчи эканини айтиб, партия фаолларидан имтиёзли кредит олишда кўмак сўраган эди.
Мазкур мурожаат бўйича Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари С.Ходжамов “Халқ банки” туман филиалига сўров юборди. Натижада орадан бироз вақт ўтиб, ушбу масала ўз ечимини топди.
– Партия фаоллари ва депутатимиз ёрдами билан имтиёзли кредит олдик. Энди томорқамиздаги 3 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, помидор экамиз, – дейди М.Ҳусаинов. – Энг муҳими, фарзандларим ишли бўлиб, меҳнат қилишни ўрганади.
Таъкидлаш керак, ишчи гуруҳ ташаббуси билан М.Ҳусаиновдан ташқари яна 6 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган
вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Қ.Эшқоравеа Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-21 11:53:31
Ҳозирги кунда ўз томорқасидан унумли фойдаланиб оиласига даромад олиб келаётган оилалар сони тоборо кўпаймоқда. Томорқа даромад манбаи. Наманганлик депутатларнинг сайи-ҳаракати билан оилаларга имтиёзли кредитлар олишда кўмак берилаётганлиги халнинг партиямизга ишончини ортишига сабаб бўлади албатта.
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-21 11:50:08
O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳнинг тадбиркорлик йуналишини ривожлантиришдаги амалий ердамлари партиямизнинг жамиятимиздаги обрусини оширади ва халкимизнинг ишончи ортади. Барча партиядошларимзга куч кувват тилаймиз.