Хивалик тадбиркор маҳсулотлари болтиқбўйи давлатларига экспорт қилинади

20.09.2018, 17:23

Хивалик тадбиркор маҳсулотлари болтиқбўйи давлатларига экспорт қилинади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Устоз-шогирд анъаналари – ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг муҳим асосидир” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда ҳунармандлар солиқ органлари билан вужудга келаётган муаммолар, имтиёзли кредит олишда банк ходимларининг овора қилишлари, кредит олишда гаров масалалари ҳақида фикр билдирди.

–Ўтган йили Ҳунармандлар уюшмаси аъзолари сони 110 нафарни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг 8 ойи давомида улар 305 нафарга етди,  – дейди Хива шаҳар ва туман Ҳунармандлар уюшмаси бўлими бошлиғи Марямжон Аминова. – Ҳозирда ҳунармандчиликнинг йўқолиб бораётган 34 иш фаолият турларини қайта тиклаш мақсадида вилоятлардан ҳунармандлар таклиф қилинмоқда. Қолаверса, яқинда Ичан қальанинг Оллақулихон карвон саройи ичида ҳунармандлар маркази ҳам ташкил қилинди.

Амалий мулоқотдан сўнг иштирокчилар “Обод маҳалла” дастурига киритилган Гиламчи маҳалласида янги ташкил этилган “Хива олтин тупроқ” хусусий корхонасига қарашли тикувчилик цеҳи фаолияти билан танишди.

Сурайё Жуманиязова раҳбарлик қилиб келаётган мазкур цех 2016 йилда тижорат банкининг 50 млн. сўмлик кредити эвазига ташкил этилган. Айни чоғда цехда ётоқ анжомлари, эркаклар учун костюм-шимлар, аёллар либослари, мактаб формалари, ёстиқ-жилдлар ҳамда чойшаблар ишлаб чиқарилмоқда.

–Ўтган йили 80 млн сўм миқдоридаги маҳсулотларимизни ички бозорга топширган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 180 млн сўмлик шартнома бажардик, – дейди С.Жуманязова. –Йил оҳирига қадар эса 400 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Таъкидлаш керак, ёш тадбиркор яқинда болтиқбўйи давлатлари Эстония, Латвия, Литва давлатлари билан 75 минг долларлик шартнома қилишга ҳам улгурди. Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб маҳсулотлар экспортга чиқарилади.

Сайёра МАШАРИПОВА,

O‘zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-21 11:43:06

Хивалик тадбиркорларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларида миллийлигимиз акс этганлиги билан кишини диққатини жалб этади. Ўзбекнинг миллий матоларидан тикилган либослар ҳамда боқа буюмлар чет давлатларда ҳам харидоргир бўлишига ишонаман. Тадбиркорларга омад тилайман.


Рахманова Гульнара КР тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-21 11:42:35

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши тамонидан утказилган “Устоз-шогирд анъаналари – ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг муҳим асосидир” мавзуисидаги очиқ мулоқот номидан куриниб турганидек шу соханаи кенгдан ривожлантиришни максад килган холда уларнинг эркин харакатланишидаги тусикларни бартараф килишда амалий ердамлар курсатишдан иборат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+