O‘zLiDeP кўмагида мингбулоқлик 50 нафар ёш ишли бўлди
21.09.2018, 15:03
O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши “Аҳоли, айниқса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифалардан биридир” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.
Мулоқотда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш механизмлари, шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурларининг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
–Туманимизда ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шароитлар мавжуд, – дейди O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Фарход Гайбердиев. – Шу боис, ҳудуд ёшларининг аксарияти ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида юрибди. Жорий йилнинг ўтган даврида партия кўмагида 30 нафардан ортиқ ёшлар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятини бошлашди. Натижада эса 50 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
Тадбир сўнггида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган 4 нафар ёшга зарур тавсиялар, кўникмалар берилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Билдирилган фикрлар
Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-09-21 16:40:37
Мустақил Ўзбекистонимизнинг ёрқин келажаги кўп жиҳатдан юртимиз ёшларига боғлиқ эканлиги ҳаммамизга аён ҳақиқатлардан биридир. Шундай экан ёшларни маънавий комил инсон бўлиб камол топиши, уларни бандлигини таъминланиши, ҳар хил ёд ғоялардан ўзларини ҳимоя қила олиши энг муҳим мақсадларимиздан бириди. мингбулоқлик ёшларнинг иш билан таъминланишида партиямиз жонкуярларининг ҳиссалари борлиги ҳаммамизни қувонтиради албатта.