Тўрақўрғонда O‘zLiDeP сафи 22 нафарга кўпайди

21.09.2018, 15:09

Тўрақўрғонда O‘zLiDeP сафи 22 нафарга  кўпайди

O‘zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси қошида фаолият юритаётган қуйи тузилмада “Аҳоли саломатлигини янада яхшилашда хусусий тиббиёт ташкилотларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар саломатлигини мустаҳкамалаш, бу йўналишда хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самара бераётгани таъкидланди.

–Халқимиз саломатлиги биз шифокорлар қўлида, – дейди малакали шифокор Дилафрўз Ортиқова. –Эндиликда даволаниш учун Тошкентга ёки вилоят марказига боришга хожат йўқ. Боиси, айни чоғда туманимизда 5 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият юритяпти.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP фаоллари хусусий тиббиёт ташкилотлари ва тиббиёт хизматини янада яхшилаш, бу борада электорат вакилларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир сўнггида 22 нафар тиббиёт ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-09-21 16:32:11

Партиямизнинг сафи қанчалик кўпайса сиёсий куч сифатида партиямиз мақсадларини ва вазифаларини шунчалик кучлироқ амалга ошириш имконига эга бўламиз. Тўрақўрғон туманида партиямиз сафига яна 22 нафар тарафторларимиз қўшилганидан жуда хурсандмиз. Сафимиз бунданда кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+