O‘zLiDeP депутати кўмагида Н.Джапакова уйли бўлди

21.09.2018, 15:53

O‘zLiDeP депутати кўмагида Н.Джапакова уйли бўлди

Халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларига ечим излаш фақат раҳбарлар ёки давлат идоралари вакилларигагина дахлдор вазифа эмас. Бу масалада сиёсий партиялар, айниқса, депутатлар зиммасига ҳам катта вазифалар юкланади.

Шу боис, халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси З.Сейдуллаева мунтазам равишда жойларга тушиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб келади. Эътиборлиси, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларга имкон қадар тезроқ ечим топади.

Масалан, яқинда депутатга Қўнғирот тумани “Қангли” ОФЙда яшовчи Н.Джапакова 4 нафар фарзанди билан оғир шароитда яшаётганини айтиб, уй-жой билан таъминлашда кўмак сўраган эди.

Мурожаатни атрофлича ўрганган депутат мазкур масала юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси раисига сўров юборди.

Натижада туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкор ташклотлар билан мазкур масалани ўрганиб чиқиб, Н.Джапаковага Президентимиз томонидан кам таъминланган оилалар учун бепул қуриб берилаётган уйлардан бирини ажратилишини маълум қилди.

Ҳа, депутат халқ манфаатларини кўзлаб фаолият олиб бориши бугуннинг долзарб талабидир. Зеро, бу эзгу ҳаракат замирида ислоҳотлар самарадорлиги, турмуш фаровонлиги, юрт равнақи мужассам.

Асем СИРИМБЕТОВА,

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши  ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-09-21 16:27:01

Депутатларимизнинг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб уларни қийнаётган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга ва мутасаддиларга депутатлик сўровларини юборилиши кўп муаммоларнинг ижобий ечимига сабаб бўлмоқда. Депутатлар бугун ўз фаолиятини тафтиш қилиб Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганидек ҳақиқий халқ ноиблари бўлиб хизмат қилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+