“Питнак панель”да 45 нафар аъзони бирлаштирган қуйи бўғин иш бошлади

21.09.2018, 17:03

 “Питнак панель”да 45 нафар аъзони  бирлаштирган қуйи бўғин иш бошлади

Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ўрганиш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш мақсадида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти ҳамда Ҳазорасп туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Питнак панель” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш - уларни бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзусида амалий учрашув ташкил этилди.

- Корхонамизда 2017 йил октябрь ойидан сендвич-панеллари ишлаб чиқарила бошланди, - дейди корхона раҳбари Абдушариб Қурбанов. – Кунига 1200м2  сендвич-панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур корхонада 45 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг кўпчилигини асосан ёшлар ташкил қилади. Яқинда яна 30 кишини иш билан таъминладик. Қуёш батареяларида ишлайдиган аристон ҳамда турли хил кўринишдаги қўшимча қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўямиз.

Таъкидлаш керак, жорий йилда корхонада ишлаб чиқарган 38 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Қирғизистонга экспорт қилинди. Учрашувда партиямиз вакиллари корхона ишчи-ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг ишдан бўш пайтларида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишлари, томорқаларидан самарали фойдаланишлари ва бу борада Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлардан фойдаланишларида  партия доимо кўмакдош бўлиши таъкидланди.

Олдинги учрашувларда партиямиз сафига кириш истагини билдирган “Питнак панель”нинг  45 нафар ишчиси O‘zLiDeP га аъзо бўлди ва корхонада янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

                                                                                                                                               Азамат Аннахасанов,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши Ёшлар қаноти бўлими

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+