Ишчи гуруҳ ҳазораспликларга ёрдам берди

21.09.2018, 17:08

Ишчи гуруҳ  ҳазораспликларга ёрдам берди

Ҳазорасп туманида Республика ишчи гуруҳи аъзолари Олий Мажлис Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Баходир Тожиев, Президент маслаҳатчиси ёрдамчиси Марат Эшбеков, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирининг ўринбосари Қобулжон Бердиев, Хазорасп туман хокими Ўктам Қурбанов, Халқ депутатлари Хоразм вилоят ва туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Жуманазар Қурбанов, Гулнора Матмуратовалар 10 кун мобайнида туманнинг 59 та маҳалласидаги 4803 та хонадон вакиллари билан учрашди. Учрашувларда фуқароларнинг мурожаатлари ва ўтказилган суҳбатларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишга эътибор қаратилди.

Бунда асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган фуқароларга соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этган оилалар, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган ёшларни ўрганиш ва уларни ҳаётга қайтариш ишчи гуруҳнинг эътибор марказида бўлди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жойга муҳтожларга кўмаклашиш, Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаат ва аризаларни ўрганиш, ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар, кўчаларни таъмирлаш, бўш турган биноларни тадбиркорларга ижарага бериш масалалари бўйича амалий кўмак бердилар.

Ўрганишдан кейин Тупроққальа маҳалласининг 5 км ички йўлларини таъмирлаш бўйича шағал тошлар ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.                                                               

Жуманазар Қурбанов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари, аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-24 10:37:32

Ишчи гурух тамонидан урганилаётган муоммалар шу жойнинг узидаёк ечимини топиши, бу халкимизнинг вактини кетирмасдан кузлаган максадларга эришишда куплайликлар яратмокда. Улар тамонидан билидирлган таклифлар ва тилак истаклар албатта инобатга олинади ва конун дойрасида амалий ердам курсатилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+