O‘zLiDeP фаоли маҳорат дарси ўтди
21.09.2018, 17:11
O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши тумандаги тадбиркорликка қизиққан ёшлар учун "Эьзоза Нур" корхонасида "ЭКО Планета" МЧЖ директори Сайёра Салимованинг маҳорат дарсларини ташкил қилди. Унда O‘zLiDeP фаоли С.Салимова тикувчилик тажриба мактаби ва тадбиркорликнинг сир-асрорлари ҳақида гапирди.
– Тикувчилик энг шарафли касблардан бири, – дейди С.Салимова. – Чунки сиз яратган санъат асари агарда дид билан тикилган бўлса, ёшу-қарининг чиройига-чирой қўшади. Бундан ташқари, аёллар учун энг қулай касб деб биламан. Чунки касаначи тарзида фаолият бошлаб, уй ишларини қилиш билан бирга 4-5 сўм пул топишингиз ҳам мумкин.
Тадбирда ёш тикувчиларнинг ишларига тажрибали устозлар томонидан баҳо берилди. Шунингдек, "Эьзоза Нур" ННТнинг 15 нафар тикувчи хотин-қизлари С.Салимовадан тикувчилик сирларини ўрганиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.
Бахтигул Қаршиева,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Билдирилган фикрлар
Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-21 18:35:02
O‘zLiDeP фаоли С.Салимованинг келгусидаги фаолиятига омад тилайман. Тикувчилик хунари вояга етиб улғаяётган хар бир қизнинг келгусидаги эҳтиёжи деб ҳисоблайман.