O‘zLiDeP тарғиботчилари малака оширмоқда

22.09.2018, 15:46

O‘zLiDeP тарғиботчилари малака оширмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида жойларда тарғиботчилар (лидерлар) гуруҳи шакллантирилди. Айни пайтда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Сиёсий таълим  маркази томонидан мазкур гуруҳ аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай ўқувлардан бири Тошкент давлат аграр университетида  бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан кўп партиявийлик тизимни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор самарасида сиёсий партияларнинг давлат аҳамиятидаги муҳим масалаларни ҳал этишдаги ўрни ортиб бормоқда.

O‘zLiDeP ҳам бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда ташаббускор бўлиш ва фаол иштирок этиш, мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, тадбиркорлик эркинлигининг амалий кафолатларини таъминлаш, ҳақиқий мулкдорлар қатламини шакллантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу жарёнда бугунги куннинг ўткир талабларига жавоб берадиган, сиёсий жиҳатдан етук билим ва салоҳиятга эга партия ходимларини тайёрлаш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган. Мазкур ўқув-семинар ана шу вазифалар ижросига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг асосий вазифалари хусусида сўз юритишди. Сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, либерал-демократик  партияларнинг ривожланиш тенденцияси, сиёсий партия аъзоларининг лидерлик сифатлари ва етакчилик қобилиятлари каби мавзуларда тингловчиларга зарур билим ва тушунчалар берилди.

Ўқув семинар давомида тарғиботчилар гуруҳи вакиллари гуруҳларга бўлинган ҳолда жойларда учрашувлар ҳамда сайёр қабулларни янгича шакл ва усулларда ташкил қилиш, электорат вакиллари, БПТлар билан ишлаш ва онлайн мулоқотлар ташкил қилиш бўйича амалий машғулотлар олиб боришди. Шунингдек, сиёсий тадбирларни ОАВда ёритишнинг асосий жиҳатлари ва устувор қоидалари бўйича мақолалар ёзиш, партия фаолларининг ижтимоий тармоқлар, “Facebook”, “Телеграм” ва бошқа месенжерлардан фойдаланиш орқали партиявий лойиҳаларни оммалаштиришга бағишланган амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўқув-семинар якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+