O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган боёвутлик ёшлар учун семинар ташкил этди

22.09.2018, 15:54

 O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган боёвутлик ёшлар учун семинар ташкил этди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида “Ёшлар тадбиркорлиги – келажак пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Халқ банки туман филиали, тажрибали тадбиркорлар, тумандаги “Yoshlar – kelajagimiz” жарғармаси, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган битирувчиларга бизнес-режа тузиш, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратиш, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик соҳаси бўйича хуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорлик фаолиятида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашда янги босқични бошлаб берди.

Тадбирда сўз олганлар таъкидлаганидек, бугун соҳада олиб борилаётган қатор ислоҳотлар, кенг кўламли саъй-ҳаракатлар замирида ҳам ёшларга  кўрсатилаётган, юксак эътибор ва ғамхўрликка гувоҳ бўламиз. Зеро, ёшлар – мамлакат тақдирини, унинг эртанги келажагини ҳал қилувчи асосий кучдир.

Тадбир якунида Р.Ортибоев, Х.Файзуллаевалар тадбиркорлик соҳасига оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Йиғилишда ўқувчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Ҳусан Жабборов,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+