Учқудуқлик O‘zLiDeP аъзоси “Ташаббус-2018” кўрик –танлови туман босқичида ғолибликни қўлга киритди

24.09.2018, 11:58

Учқудуқлик O‘zLiDeP аъзоси “Ташаббус-2018” кўрик –танлови туман босқичида ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўткизиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танлови қанчадан-қанча ҳунарманд ва тадбиркорларни кашф этди. Улар орасида O‘zLiDeP аъзоларининг ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтиради.

Яқинда Учқудуқ шаҳрида “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман босқичи тамомила янги форматда, юқори савияда ўтказилди.  Ушбу танловда 40 га яқин ҳунарманд ва тадбиркорлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этди. Иштирокчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш тенденцияси, хизмат кўрсатиш салоҳияти, маҳсулотлар сифати ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, муносиб баҳоланди.

Учқудуқда бўлиб ўтган ушбу танловда O‘zLiDePнинг Учқудуқ туман Кенгаши “Ҳунарманд” қуйи бўғини аъзоси якка тартибдаги тадбиркор Сайёра Акромова қуён териси ва туя жунидан ишлаб чиқарган ҳар хил турдаги  тасмалар ҳамда кийимлари билан қатнашиб, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

O‘zLiDeP Учқудуқ туман “Ёш либераллар” клубининг фаол аъзоси Гулҳаё Рашидова эса “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.      

                                                                                  Қ.Эшқораева,

                                                                                  O‘zLiDeP Учқудуқ туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

З.Шарипова Навоий вилояти, Учқудуқ тумани БПТ раиси2018-09-25 11:01:47

Ташаббус-2018 ташловининг кийинги босқичларида туманимиз иштирокчисига улкан омадлар тилаб қоламан. Учқудуқлик барча партия аъзолари номидан!


Рахманова Гульнара КР тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-09-24 16:45:13

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўткизиладиган “Ташаббус-2018" курик танлови тадбиркорликни янада ривожлантиришда, янгиликлар яратишда, тадбиркорларни хар тамонлама куллаб кувватлашда уларнинг мехнатларини Республика микёсида танитишга ёрдам килмокда


Томди тумани Молия булими БПТ раиси Жакипбаева Д2018-09-24 16:39:33

Сайёра Акромовага омадлар тилаб қоламиз.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-24 15:03:10

O‘zLiDeP аъзоси ишбилармон тадбиркор Сайёра Акромованинг "Ташаббус 2018" кўрик танловининг келгуси босқичларидаги иштирокига омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+