O‘zLiDeP раҳбари туркиялик ишбилармонлар билан биогумис етиштириш масаласини муҳокама этди (+ВИДЕО)

25.09.2018, 09:50

O‘zLiDeP раҳбари туркиялик ишбилармонлар билан биогумис етиштириш масаласини муҳокама этди (+ВИДЕО)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов “Imisk International Trade & Logistics” корхонасининг ишончли вакили Назим Мискави бошчилигидаги Турк ишбилармонларини қабул қилди.

учрашув чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Туркиялик ишбилармонлар аграр соҳада ҳамкорлик қилиш истагида эканлигини баён этишди ҳамда ўзларининг аграр соҳадаги иш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Партия раҳбари А.Хаитов икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқалар тобора кучайиб бораётганини эътироф этиб, бу борада ҳамкорлик қилишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканини таъкидлади.

Туркиялик ишбилармонлар ҳозирги кунда долзарб ахамиятга эга бўлган органик ўғитлар яъни - биогумус етиштириш ҳамда шу орқали тупроқ унумдорлигини ошириш борасида хизмат кўрсатишларини маълум қилишди.

А.Хаитов Турк ишбилармонларининг мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини, бу борада амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тўғрисидаги фикрларини билдирди. Партия раҳбари “Imisk International Trade & Logistics” компаниясига ўзининг ишлаб чиқариш корхоналарини айнан тупроқ шароити оғир бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қуришни таклиф этди.

ВИДЕО:

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилмурод 2019-01-13 21:20:43

Асслому алекум акаси биогумисни уй шароетида килсак буладми шу биогумисни йулга куйман диябман шуни каердан топсак булади


Рустамжон2018-09-28 08:11:46

Рустамжон16 Юқорида мени эслабдилар. Раҳмат! Ҳақиқатдан ҳам мен 1988 йилдан калифорния чувалчангини олиб келиб биогумус ишлаб чиқарганман. Қамоқда 19 йил бўлдим. Қамоқдан қайтгач уйимдаги ўрадан қолдиқ чувалчангларни топдим. Улар маҳаллий чувалчанглар билан чатишиб Ўзбекистон шароитига мос янги турни вужудга келтирибдилар. Бугун улар сони миллиардга яқинлашиб қолдилар. Ҳар бирини 25 сўмдан сотишни бошладик. Манзил: Хонобод шаҳри, собиқ «Дўстлик» жамоа хўжалиги, Кампиробод маҳалласи. Тел: +99894-565-25-02


Ortiq Nurjamolov2018-09-27 09:27:15

Олдингда оққан сувнинг қадри йўқ экан !


ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими фаоли, тадбиркор М.Назаров2018-09-25 18:12:40

Партиямиз раҳбарининг тупроқ шароити оғир ҳудудларда туркиялик ишбилармонлар техналогиясини қўллаш ҳамда мазкур ҳудудларда юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича билдирган таклифлари ҳақиқатан жуда ўринли бўлиб, буларнинг барчаси халқимиз турмуш шароитини яхшилаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг юксалишига хизмат қилади.


Искандар2018-09-25 13:45:37

Андижон вилоятининг Хонобод туманида ҳам биогумус ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот бор.Раҳбари Рустамжон Усмонов.Партия чет эл ташкилотлари билан бир қаторда юқорида келтирилган маҳаллий биогумус ишлаб чиқарувчи ташкилотга ҳам эътибор қаратиб ривожланишига ёрдам берса яхши иш бўлар эди.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-09-25 11:12:08

Тупроқ шароити оғир бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида тупроқ унумдорлигини оширишда биогумуснинг аҳамияти жуда катта.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-25 10:55:45

Ўйлайманки юртимизни Туркия давлати билан ҳамкорлиги ҳар икки давлат учун ҳам самарали бўлади. Тупроқ унумдорлигини оширишда биогумуснинг аҳамияти жуда катта. Партия раҳбарининг тавсиясига асосан тупроқ унумдорлиги паст бўлган ҳудудларда биогумус ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши ердаги ҳосилдорликка ижобий натижа кўрсатиши аниқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+