Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш

25.09.2018, 11:17

Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш

O‘zLiDeP Шўманай туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбат ташкил этилди.

Унда партия туман Кенгаши ҳодимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими ходимлари, коллеж ёшлари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг миллий анъаналаримиз ва халқимизнинг маънавий қадриятларига содиқ фарзандлар этиб тарбиялаш, улар ўртасида интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини шакллантириш, ижтимоий тармоқларнинг салбий ва ижобий томонларини тушунтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди. 

– Интернет бу – ахборот олиш ва дўстлар билан мулоқот қилиш имконини берадиган манбадир, –  дейди O‘zLiDeP Шўманай туман Кенгаши масъул ходими Ф.Ходжабаев. – Шу боис ёшлар онгида интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини  шакллантириш, хавфсиз интернет муҳитини яратиш бўйича амалий чора-тадбирларни  ишлаб чиқиш ва  амалиётга жорий қилиш керак.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

А.Умирбеков

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши партия фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-09-25 13:19:02

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзусида суҳбатлар ташкил этилиши,ёшларнинг интернет билан ишлашдаги тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилади.O‘zLiDeP фаолларига омад..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+