O‘zLiDeP М.Эсоновни ишга жойлаштирди

25.09.2018, 11:21

O‘zLiDeP М.Эсоновни ишга жойлаштирди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Ёшларни тадбиркорлик ва фермерликка жалб қилишнинг инновацион усуллари” шиори остида давра суҳбати ташкил этди.

– Болалигимдан фермерликка қизиқаман, – дейди Муҳаммадрасул Эсонов. – Ана шундай илғор фермерларнинг тажрибаларини ўрганиб, улардан дарс олиб, келажакда ўз фермер хўжалигимни ташкил қилиш ниятидаман. Бугун ушбу хўжаликка ишга жойлашганим эзгу мақсадим йўлидаги биринчи қадам бўлди. Бунинг учун тадбирни ташкил қилган партиядан миннатдорман.

Таъкидлаш керак, мазкур хўжалик нафақат туманда, балки вилоятда ҳам номдор тадбиркорлик субъектидир. 2000 гектардан ортиқ ер майдони бўлган мазкур хўжаликда 600 нафардан зиёд ишчи-ходим доимий ва мавсумий иш билан банд.   

                                                                                      Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-09-25 13:11:43

Партиямиз томонидан “Бахт имкон ривож” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Ёшларни тадбиркорлик ва фермерликка жалб қилишнинг инновацион усуллари” шиори остида давра суҳбати ташкил этилиши Муҳаммадрасул Эсоновнинг ўзи орзу қилган йўналишдан боришига замин яратибди барчамизга шу она халқимиз учун эзгу ниятларда хизмат қилиш насиб этаверсин барчага омад..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+