O‘zLiDeP қўрғонтепалик Азаматжон Норалиевга 25 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб берди
25.09.2018, 11:25
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Қўрғонтепа туманидаги “Маъмуробод” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Хусусан, партия фаолларининг хонадонларга ташрифи давомида аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларга ижобий ечим топилди. Шу ҳудуддаги “Миллий боғ” кўчаси 32-уйда яшовчи Азаматжон Норалиев ҳам ўша ташрифларда муаммоси ҳал бўлганлардан.
– Муқим иш жойига эга эмас эдим, – дейди А.Норалиев. – Уйимда 6 сотихлик томорқам бўлса-да, яхши даромад ололмасдим. Партия ходимларининг уйимизга ташрифи чоғида “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида кредит олишим мумкинлигини билдим. Оилам билан маслаҳатлашиб, томорқамизда қуёнчиликни йўлга қўйишга қарор қилдик. Партия кўмагида 25 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиб, 50 бош қуён харид қилдик.
Таъкидлаш керак, бугун тадбиркор ўз ташаббуси билан оилавий ишсизликни бартараф этди. Энди Норалиевлар оиласи фаолиятини янада кенгайтириб, кўпроқ даромад олишни режалаштиряпти.
Шуҳратбек БОЗАРОВ,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши ҳузуридаги
сиёсий таълим маркази раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энди Россияга бориб ишлашга ҳожат қолмади”, дейди мирзаободлик ёш тадбиркор М.Мамажонова
14.05.2019, 16:13
-
Томорқа – даромад манбаи
10.05.2019, 16:04
-
Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди
25.04.2019, 16:49
-
O‘zLiDeP сайхунободлик 100 иш ўрин яратмоқчи бўлган тадбиркорга 50 та тикув дастгоҳлари олиб беришда кўмаклашди
18.04.2019, 17:34
-
Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади
08.04.2019, 18:38
Билдирилган фикрлар
Xurshid2018-10-10 13:06:12
Muxtaram prezidentimiz yoshlarga turli soxalarda keng yol ochib bermoqdalar yoshlar uchun o'z tadbirkorliklarini boshlashlariga imtiyozli kreditlar berilmoqda lekin biznes rejasi bor maqsadi aniq va kelajagi bor bolgan biznes uchun kredit sorab borilsa garov suralmoqda kafillik asosida kredit olishni imkoniyati bolmayapti yoshlarni ko'plarida xozircha garov yo'q bolsa, shunday muammolarga xam etibor berishganida yuqori tashkilotlar yanada yaxshi bolardi
Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-09-25 12:53:19
Имтиёзли кредит олиш ва уни мақсадли йуналтириш билан оилавий ишсизликни олди олингани қувонарли хол албатта. Бундай ташаббускорлик ва халқсеварликда O‘zLiDeP ташаббускорлигидан мамнунмиз. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Азаматжон Норалиев ва O‘zLiDeP фаолларига омад.