O‘zLiDeP қашқадарёлик лидерларга аудиторияни бошқариш бўйича семинар ўтди

25.09.2018, 11:33

O‘zLiDeP қашқадарёлик лидерларга аудиторияни бошқариш бўйича семинар ўтди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази ТАТУ Қарши филиалида лидерларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этди.

Унда партия вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

–Семинар давомида Қарши шаҳар ва туман Кенгашларида шакллантирилган 20 нафар лидернинг нотиқлик ва аудиторияни бошқара олиш кўникмасини синовдан ўтказдик, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши қошидаги Сиёсий таълим маркази раҳбари О.Мавлонов. – Улар энди ўзларидаги ҳаёжонни босиб, фикрларини равон ифода эта олишади. Ҳозирча натижа ёмон эмас. Лекин бу каби тадбирларни кўпайтириш орқали лидерларнинг билим ва кўникмасини юксалтириб боришимиз даркор.  

Тадбирда “Yoshlar­ - kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ҳамда партия дастурий мақсад вазифалари ҳақида ёшларга батафсил малумотлар берилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гуьнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-25 17:19:27

O‘zLiDeP тамонидан жойларда лидерларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилиши бу электоратимизнинг сиёсий ва хукукий билим даражасини оширади, уз фикрлари билан уртага чикишни ургатади , фикрлар олмашади, буларнинг барчаси партиямизнинг келгуси ишлари самарадорлигини оширади


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-09-25 13:04:37

Мана шундай учрашувлар ташкил этилишини йўлга қуйиш билан биз албатта Партиямизнинг янги аъзоларини ва ёшларни сиёсий билимларини оширишимиз мумкин бўлади Партиямиз фаолларига омад


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+