Ёш лидерлар “Партия тавсияномаси” номли танлов ташкил этиш ғоясини илгари сурмоқда

25.09.2018, 17:32

Ёш лидерлар “Партия тавсияномаси” номли танлов ташкил этиш ғоясини илгари сурмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази лидерларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди. Унда партия Тошкент вилоят ва Бекобод шаҳар Кенгаши ходимлари, БПТ етакчилари, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Семинарда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар ўтказди. Ҳар бир гуруҳ ўзига топширилган мавзу юзасидан аудиторияни жалб этиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўқув давомида “Ер тузиш ва кўчмас мулк” Давлат корхонаси қошидаги O‘zLiDeP қуйи бўғинига ташриф уюштирилди. Ташриф жараёнида БПТнинг фаолияти ва қуйи бўғиннинг партия гуруҳлари билан ҳамкорлиги муҳокама этилди.

– O‘zLiDeP ёшларни қўллаб–қувватлаш мақсадида “Партия тавсияномаси” номли танлов ташкил этиши лозим, – дейди  партия Бекобод шаҳар Кенгаши, “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси Бўстон Исроилов. – Танлов ғолибига эса олий ўқув юртига имтиҳонсиз кириш имтиёзини бериш керак. Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан хамкорликда ойда бир маротаба маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўқувлар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Д.Турсунова,

 Бекобод шаҳар Кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+