O‘zLiDeP Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

25.09.2018, 18:15

O‘zLiDeP Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. 

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, умумтаълим мактаби, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов кириш сўзи билан очиб, ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари ҳақида гапирди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим воситаси сифатида таълим соҳасини тубдан ислоҳ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар кўлами ва мазмун-моҳияти билан мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган навқирон авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлмоқда.

Бундан ташқари, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг деярли барчаси капитал реконструкция қилиниб, замонавий андозалар асосида кўплаб янги мактаблар қурилди. Мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, “Баркамол авлод” болалар марказлари, спорт, мусиқа ва санъат мактаблари, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, уларнинг фаолияти давр руҳига мос тарзда йўлга қўйилди. Бу ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида таълим тизимига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол исботидир.   

Бугунги кунда таълим ахборот-коммуникация технологиялари ва масофавий таълим асосида ривожланмоқда. Шу боис аввало ўқитувчини илғор педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан унумли фойдаланадиган ижодкор-устоз даражасига кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки бугунги ўқувчига янги фикр, янги маълумот, янги услуб керак. 

Тадбирда сўз олган азиз устозлар ва мураббийлар аввало эътибор учун миннатдорчиликларини изҳор этишаркан, давлатимиз томонидан уларга берилаётган имтиёзлар, яратилаётган шароитларга муносиб жавоб қайтаришлари, Ватанга садоқатли, билимли ёшларни тарбиялаб вояга етказишлари тўғрисида гапириб ўтишди.

Тадбир якунида партия томонидан бир гуруҳ фахрий профессор-ўқитувчилар, устозларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир иштирокчиларига байрам концерти намойиш этилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

36-сонли ёрдамчи мактаб ўқтувчилари2018-09-26 10:22:58

O`zLiDeP партия ташкилоти томонидан "Устозлар сизга таъзим” мавзусида ташкил этилган байрам тадбири биз устозларни кайфиятимизни янада кўтарди. Биз устозларга бўлган эътибор учун O`zLiDeP партия ташкилотига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


36-сонли ёрдамчи мактаб ўқтувчилари2018-09-26 10:21:50

O`zLiDeP партия ташкилоти томонидан "Устозлар сизга таъзим” мавзусида ташкил этилган баёрам тадбири биз устозларни кайфиятимизни янада кўтарди. Биз устозларга бўлган эътибор учун O`zLiDeP партия ташкилотига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Кадиров Жасурбек Алишерович-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-09-26 10:15:15

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” мавзусида ташкил этилган байрам тадбири иштирокчилари ва азиз устозларни кайфиятига кайият қўшди десак муболаға бўлмайди. Албатда барча соҳалар қаторида таълим соҳасининг ўрни беқиёсдир. Фурсатдан фойдаланиб Юртимизда фаолият юритиб келаётган ҳамда таълим соҳасида самаралий меҳнат қилган барча ўқитувчи ва мураббийларни баёрамлари билан O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарати номидан самимий муборакбод этамиз. Ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлармизни, азиз устозларимизни шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-26 09:35:50

Охо, зур тадбир утибди. Маколани укиб ва расмларини куриб тулкиб кетади одам. Устозларга ва мураббийларимизга канча хурмат килсак уларни канча эзозласак арзийди. Бйарамларинингиз муборак булсин


ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими Фаоли О.Темиров2018-09-25 19:36:17

Ёш авлодни камолга етказишда қалб қўри, меҳр нурини бағшида этиб, ўзининг фарзанди каби ардоқлаб, эъзозлаб таълим-тарбия бераётган азиз устозлар, байрамингиз муборак бўлсин!


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-25 19:06:01

Меҳрингиз-ла очмиш ҳаёт кўзини, Мадҳ этмоққа шайдур бугун овозим. Сизга ўхшатаман қуёш юзини, Оддий муаллимим, азиз Устозим. *** Қалби ззгуликка тўла, лиммо-лим, Кўкка йўлладингиз - баланд парвозим. Ҳамиша менга ёр Сиз берган таълим, Отамдай улуғим - азиз Устозим. *** Шеърият мулкига ошно этдингиз, Китоблар қатига битилар розим. Сиз-ки, борингизни фидо этдингиз, Ҳар нафас ҳамдамим - азиз Устозим Устозларимизни яқинлашиб келаётган касб байрамлари муносабати билан чин қалбдан табриклайман. Уларга қанчалик эҳтиром кўрсатмайлик шунчалик оз туюлаверади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+